ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманида 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса ҳақидаги хабар туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига бугун, 20 июнь куни, соат 07:15 да келиб тушган.
Зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қизни қудуқ ичидан олиб чиққан. Қудуқ чуқурлиги 9 метр бўлган.
Қайд этилишича, қиз турли даражада тан жароҳати олган. Шу боис унга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Ҳозир қизнинг умумий аҳволи яхши ва шифокорлар назорати остида, дея аниқлик киритган вазирлик.