Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди

© МЧС Узбекистана Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди
Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
Қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманида 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса ҳақидаги хабар туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига бугун, 20 июнь куни, соат 07:15 да келиб тушган.
Зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қизни қудуқ ичидан олиб чиққан. Қудуқ чуқурлиги 9 метр бўлган.
© МЧС Узбекистана Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди
В Зангиате девочка упала в колодец глубиной 9 метров
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди
Қайд этилишича, қиз турли даражада тан жароҳати олган. Шу боис унга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Ҳозир қизнинг умумий аҳволи яхши ва шифокорлар назорати остида, дея аниқлик киритган вазирлик.
Янгиликлар лентаси
0