Кучли шамол сабабли иккита вилоятда электр энергияси ўчирилди

Айрим вилоятлардаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Кучли шамол эсиши сабабли Фарғона ва Андижон вилоятларидаги айрим электр узатиш тармоқлари ўчирилди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Бунинг натижасида мазкур вилоятлардаги айрим истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.
Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.