Кучли шамол сабабли иккита вилоятда электр энергияси ўчирилди

© "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиалиЭлектр тармоқлари
Электр тармоқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2023
Oбуна бўлиш
Айрим вилоятлардаги истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Кучли шамол эсиши сабабли Фарғона ва Андижон вилоятларидаги айрим электр узатиш тармоқлари ўчирилди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Бунинг натижасида мазкур вилоятлардаги айрим истеъмолчиларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.
Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0