ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. 2023-2024-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Ўрнатилган тартибга кўра, қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1.
микроҳудуд доирасида (20 июнь – 31 июль);2.
микроҳудуддан ташқарида (1 - 15 август).43 та туман (шаҳар)да 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июнь соат 12:00 дан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилиниб, 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади ва назорат этиб борилади.
Маълумот учун: 2023-2024-ўқув йилида республика бўйича 730 мингдан ортиқ болалар 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.