ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳаво ҳарорати +40 даража иссиқ бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, 18 июнь куни ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +23-25 даража илиқ, кундузи +38-40 даража иссиқ бўлади.