ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Тошкент вақти билан бугун, 18 июнь куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Луизиана штатида жойлашган “Smoothie King Center” аренасида америкалик боксчи Харолд Кальдеронга қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда 120-108, 118-110, 116-112 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди.
Шу тариқа Кальдероннинг 27:0 кўринишидаги галабали сериясига барҳам берилди. Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Ғиёсов бунга қадар профессионал боксда 13 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалабага эришган.