Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги 14-ғалабасини қўлга киритди — видео

© Ўзбекистон профессионал бокс федерациясиШаҳрам Ғиёсов
Шаҳрам Ғиёсов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2023
Oбуна бўлиш
Якунда ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Тошкент вақти билан бугун, 18 июнь куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Луизиана штатида жойлашган “Smoothie King Center” аренасида америкалик боксчи Харолд Кальдеронга қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда 120-108, 118-110, 116-112 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келди.
Шу тариқа Кальдероннинг 27:0 кўринишидаги галабали сериясига барҳам берилди. Шаҳрам Ғиёсов WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланди.
Ғиёсов бунга қадар профессионал боксда 13 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалабага эришган.
Янгиликлар лентаси
0