Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди

2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган Ф-31-сонли фармойишда назарда тутилган.
Ўзбекистонда имтиҳонсиз талаба бўлиш йўллари ва ҳужжат топшириш шартлари қандай?
2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.
Бу йил қайси талабаларга президент гранти берилади?
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади. Бунда тест синовларини ўтказиш учун 92 та бино танлаб олинган бўлиб, бир сменада 44 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади.