ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассисликлар рўйхати кенгайтирилди, деб хабар қилди Мусофир/Мигрант Telegram-канали РФ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳужжатга асосланиб.
Касблар рўйхатига шифокорлар, тиббиёт ходимлари, университет профессорлари, психологлар, логопедлар, ветеринария шифокорлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, геологлар ва тоғ-кон муҳандислари, атом энергетикаси мутахассислари, олимлар, конструкторлар, дастурчилар, журналистлар, кема ва темирйўл техникаси таъмирлаш усталари, электромонтёрлар, муҳандис ва технологлар, станок созловчилар, биотехнологлар ва робототехника бўйича жами 14та соҳада 203та мутахассисликлар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, "Фуқаролик тўғрисида" ги қонунга киритилган ўзгартириш Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бир йил ичида олишни назарда тутади.
Қонун лойиҳаси, шунингдек, Россия фуқаролигига қабул қилишда 20 дан ортиқ тоифадаги шахсларга қўйиладиган талаблар сонини қисқартиришни, шунингдек, соддалаштирилган тарзда олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасини аниқлаш бўйича президентнинг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутади.