https://sputniknews.uz/20230616/rossiya-fuqarolikni-olishni-soddalashtirdi-36018989.html
Россия мутахассислар учун фуқаролик олишни соддалаштирди — касблар рўйхати
Россия мутахассислар учун фуқаролик олишни соддалаштирди — касблар рўйхати
Sputnik Ўзбекистон
Россия соддалаштирилган тартибда мамлакатда фуқароликни олиш ҳуқуқига эга бўлган хорижликларнинг касб ва мутахассисликлари рўйхатини кенгайтирди.
2023-06-16T14:47+0500
2023-06-16T14:47+0500
2023-06-16T14:47+0500
миграция
мигрантлар
россия
россия фуқаролиги
фуқаролик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1b/21955890_0:44:3305:1903_1920x0_80_0_0_817a2c0cc78bb330f52a44820d37931b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассисликлар рўйхати кенгайтирилди, деб хабар қилди Мусофир/Мигрант Telegram-канали РФ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳужжатга асосланиб.Касблар рўйхатига шифокорлар, тиббиёт ходимлари, университет профессорлари, психологлар, логопедлар, ветеринария шифокорлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, геологлар ва тоғ-кон муҳандислари, атом энергетикаси мутахассислари, олимлар, конструкторлар, дастурчилар, журналистлар, кема ва темирйўл техникаси таъмирлаш усталари, электромонтёрлар, муҳандис ва технологлар, станок созловчилар, биотехнологлар ва робототехника бўйича жами 14та соҳада 203та мутахассисликлар киритилган. Эслатиб ўтамиз, "Фуқаролик тўғрисида" ги қонунга киритилган ўзгартириш Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бир йил ичида олишни назарда тутади.Қонун лойиҳаси, шунингдек, Россия фуқаролигига қабул қилишда 20 дан ортиқ тоифадаги шахсларга қўйиладиган талаблар сонини қисқартиришни, шунингдек, соддалаштирилган тарзда олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасини аниқлаш бўйича президентнинг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1b/21955890_574:0:3305:2048_1920x0_80_0_0_20f891eed6ed260ab598d292e383358d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия фуқаролиги соддалаштирган тартиб касблар рўйхати
россия фуқаролиги соддалаштирган тартиб касблар рўйхати
Россия мутахассислар учун фуқаролик олишни соддалаштирди — касблар рўйхати
Касблар рўйхатига — тиббиёт ходимлари, олимлар, инженерлар, дастурчилар, журналистлар, муҳандислар каби жами 203 та мутахассислик киритилган.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассисликлар рўйхати кенгайтирилди, деб хабар қилди
Мусофир/Мигрант Telegram-канали РФ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган
ҳужжатга асосланиб.
Касблар рўйхатига шифокорлар, тиббиёт ходимлари, университет профессорлари, психологлар, логопедлар, ветеринария шифокорлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, геологлар ва тоғ-кон муҳандислари, атом энергетикаси мутахассислари, олимлар, конструкторлар, дастурчилар, журналистлар, кема ва темирйўл техникаси таъмирлаш усталари, электромонтёрлар, муҳандис ва технологлар, станок созловчилар, биотехнологлар ва робототехника бўйича жами 14та соҳада 203та мутахассисликлар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, "Фуқаролик тўғрисида" ги қонунга киритилган ўзгартириш Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бир йил ичида олишни назарда тутади.
Қонун лойиҳаси, шунингдек, Россия фуқаролигига қабул қилишда 20 дан ортиқ тоифадаги шахсларга қўйиладиган талаблар сонини қисқартиришни, шунингдек, соддалаштирилган тарзда олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифасини аниқлаш бўйича президентнинг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутади.