ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Яшнобод, Юнусобод ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Пойтахтдаги қатор туманларнинг айрим ҳудудларида электр қурилмаларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яшнобод тумани - "Арғин" ҳамда "Баҳор" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Юнусобод тумани - Марказ 6-даҳаси, "Регистон" ва "Қўшчинор" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 15:00 гача;
Чилонзор тумани - "Дилхуш" ҳамда "Қатортол" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача.
Айтилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.