Бугун пойтахтнинг қайси туманларида "свет" бўлмайди?

© АО "Региональные электрические сети"В каком районе Ташкента отключили электричество
В каком районе Ташкента отключили электричество
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2023
Oбуна бўлиш
Бугун Яшнобод, Юнусобод ва Чилонзор туманларининг 7 та ҳудудида электр таъминоти ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Яшнобод, Юнусобод ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Пойтахтдаги қатор туманларнинг айрим ҳудудларида электр қурилмаларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яшнобод тумани - "Арғин" ҳамда "Баҳор" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Юнусобод тумани - Марказ 6-даҳаси, "Регистон" ва "Қўшчинор" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 15:00 гача;
Чилонзор тумани - "Дилхуш" ҳамда "Қатортол" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача.
Айтилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши ҳам мумкин.
Янгиликлар лентаси
0