Самарқанддаги ТДТ таълим вазирлари йиғилиши якунланди — тафсилотлар

Халқаро анжуманда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон фан ва таълим вазирликлари делегациялари қатнашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши якунланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
13-14 июнь кунлари ўтказилган халқаро анжуманда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон фан ва таълим вазирликлари делегациялари қатнашди.
Самарқанддаги таълим вазирлари йиғилиши якунланди
Йиғилганлар томонидан ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги бундай учрашувлар 2012 йилдан буён доимий тарзда ўтказиб келинаётгани, ушбу икки кунлик йиғилиш туркий давлатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирилди.
ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев таълим соҳасида келишилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.
Шу билан бир қаторда, мазкур йиғилишда олий таълим муассасалари ўртасидаги Орхун алмашинув дастурининг ҳозирги ҳолати ҳамда кейинги йили мазкур тадбирда раислик қилувчи томон ва ўтказиш жойини аниқлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳар бир мавзу бўйича ўз муносабати ва фикрини билдирди.