Мирзиёев Си Цзиньпинни 70 ёшлик юбилейи билан табриклаб, уни Ўзбекистонга таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга таклиф қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга унинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан табрик йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Президент ўз табригида Си Цзиньпинни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этиб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, ғоятда масъулиятли ва шарафли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Хитой халқига эса бардавом тинчлик-омонлик, файзу барака ва фаровонлик тилади.
"Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Сизнинг шахсан эътиборингиз туфайли Ўзбекистон - Хитой муносабатлари ҳар томонлама мустаҳкамланиб, сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиб бормоқда”, дейилади давлат раҳбарининг мактубида.
Қайд этилишича, яқинда Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифим якунлари ҳамда Сиань шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити доирасидаги музокаралар натижалари ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшади.