ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Украинадаги можаро тез орада тугайди. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Лукашенконинг сўзларига кўра, тез орада Украинадаги можарога барҳам берилади.
“Украинада биз бу урушни тугатамиз. Бунинг учун аллақачон катта заминлар мавжуд. Аммо кейин бу Ғарбдаги ақлдан озганлар бизга жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради”, - дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин Украина муаммосини ҳал қилишнинг калити Ғарб томонида эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, агар улар ҳақиқатан ҳам бугунги можаро музокаралар йўли билан тугатилишини истаса, улар фақат битта қарор қабул қилишлари керак - қурол ва техника етказиб беришни тўхтатиш.