ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус операцияга доир сўнгги янгиликлар.
Мудофаа вазирлигининг 14 июнь куни ҳисоботи:
Ўтган тунда Россия Украина Қуролли кучлари захиралари ва чет эл ёлланма аскарлари, шунингдек, ўқ-дорилар, қурол-яроғ ва ҳарбийлар омборлари тўпланган жойларга денгиз ва ҳаводан узоқ масофали аниқликдаги қуроллардан гуруҳли зарбалар берди. Белгиланган нишонлар йўқ қилинди.
УҚКнинг 4 июндан бери фақат фронт чизиғидаги йўқотишлари — 7,5 мингга яқин қурбонлар ва ярадорлар бўлди. Бу рақамлар Украина ҳудудининг ичкарисида ҳалок бўлганларни ҳисобга олмайди.
ДХРнинг Макаровка аҳоли пункти яқинидаги Времевский бўртиғида "Шарқ" кучлар гуруҳи бўлинмалари УҚКнинг иккита мото-ўқчи бригадалари ҳужумларини қайтарди. Жанглар давомида душманнинг 4та танки ва 7та зирҳли жанговар машинаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Пречистовка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг иккита взводи ҳужумлари муваффақиятли қайтарилди, душманнинг 5та танк ва 5та зирҳли жанговар техникаси йўқ қилинди.
ДХРнинг Ровнопол, Запороже вилоятининг Левадное ва Октябрь совхози аҳоли пунктлари ҳудудларида рус қўшинлари душманнинг 5та танкини йўқ қилди.
Запороже йўналишида ҳужумчи самолётлар Запороже вилоятининг Жеребянки туманида УҚКнинг 128-тоғ ҳужум бригадаси бўлинмаларининг ҳужумини тўхтатди.
Ҳаммаси бўлиб, ўтган кун давомида Жанубий Донецк ва Запороже йўналишларида душман йўқотишлари 800 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчиларни, 20 та танкни, тўртта пиёда жанговар техникасини, 15 та зирҳли жанговар машинасини, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизимини, "Мста-Б" ва Д-30 гаубицалари ва "Град" кўп ракетали тизимлар йўқ илинди.
Бундан ташқари, Запороже вилояти, Новоандреевка аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 65-механизациялашган бригадасининг артиллерия ўқ-дорилари омбори йўқ қилинди.
Донецк йўналишида ДХРнинг Первомайское ва Петривское аҳоли пунктлари ҳудудларида "Жануб" қўшинлар гуруҳининг фаол ҳаракатлари душманнинг иккита ҳужумини муваффақиятли қайтарди.
Жанглар пайтида Украина қўшинларининг йўқотишлари 205 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, эттита машина ва иккита Д-20 гаубицасини ташкил этди.
ДХРнинг Северск Малий ва Часов Яр аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучларининг 45-артиллерия ва 57-мотоўқчилар бригадаларининг ўқ-дорилар омборлари йўқ қилинди.
Купянск йўналишида Харков вилоятининг Цинковка, Берестовое ва Артёмовка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг учта диверсион ва разведка гуруҳининг фаолияти авиация ва артиллерия зарбалари ва "Ғарб" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг фаол ҳаракатлари билан бостирилди.
Бу йўналишда кун давомида 30 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, БТР, иккита автомашина, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган М109 "Palladin" ва Польшада ишлаб чиқарилган "Crab" ўзиюрар артиллерия мосламалари йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлари гуруҳи Невское, ЛХРнинг Червоная Диброва, ДХРнинг Терни, Торское аҳоли пунктлари ҳудудларида, шунингдек, Серебрянский ўрмон хўжалигида душманнинг 60 нафар ҳарбий хизматчиси, БМП, иккита пикап, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Д-20 гаубицаси ва "Град" кўп ракетали тизимини йўқ қилди.
Шунингдек, ДХРнинг Григоровка қишлоғи ҳудудида Украинанинг қўпорувчилик ва разведка гуруҳи йўқ қилинди.
Херсон йўналишида кун давомида 50 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, тўққизта техника, шунингдек, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 137та позицияларда жойлашган 107 та артиллерия бўлинмасини мағлуб этди.
Запороже шаҳри ҳудудида "П-18" ҳаво нишонларини аниқлаш ва кузатиш учун радар станцияси йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида: иккита узоқ масофага учувчи "Storm Shadow" қанотли ракеталарини тўртта АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS тизими ракеталарини тутиб олди.
Шунингдек, Запороже вилоятидаги Сладка Балка, Харков вилоятининг Жовтневое ва Донецк Халқ Республикасининг Валеряновка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 20 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 442 та самолёт, 238 та вертолёт, 4 605 та учувчисиз учиш аппарати, 426 та зенит-ракета тизими, 9 982 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 1 124 та кўп сонли ракета тизимларининг жанговар техникаси, 5111 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 10947 дона махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.