ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Бугун Тошкентдаги тўртта туманнинг айрим ҳудудларида электр қурилмаларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари сабаб электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Яшнобод тумани: "Шоҳсанам", "Катта Янгиобод", "Авиасозлар", "Наврўзобод", "Парвоз" ва "Дилбоғ" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
Учтепа тумани: "Боғистон" МФЙнинг 4 та кўп қаватли тураржой биносида соат 17:00 гача;
Яккасарой тумани: "Муқимий" МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;
Чилонзор тумани: "Дўмбиробод" ва "1-Чарх Камолон" МФЙлари ҳудудида соат 18:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.