ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Бугун, Зарафшон шаҳрида Ўзбекистонда биринчи шамол турбинаси ўрнатилди, деб хабар қилмоқда "Янги Ўзбекистон" нашри.
Хитойнинг "Gold Wind" компанияси томонидан ишлаб чиқилган шамол турбинасининг қуввати 4,7 МВт, баландлиги 97 метр, парракларининг узунлиги 77 метрни ташкил этади.
Первая ветряная турбина в Узбекистане
© Минэнерго
БААнинг "Masdar" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади. 500 МВт қувватга эга лойиҳа 500 мингта хонадонга етарли ҳажмда электр энергияни ишлаб чиқаришни ва атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 1,1 млн. тоннага камайтириши кўзда тутилган.
Мазкур муқобил электр станциянинг илк қувватлари 2023 йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган. Қурилиши битганидан сўнг у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиши кутилмоқда.