ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Шифокор-сомнолог Роман Бузунов уйқусизлик оқибатлари ҳақида айтиб берди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, уйқусизлик биринчи кунданоқ организмга таъсир кўрсатади. Инсоннинг аҳволи ёмонлашади, бош оғриғи ва кучсизлик пайдо бўлиши мумкин.
“Узоқ вақт давом этаётган уйқусизлик иммунитетни заифлаштиради, юқумли касалликларнинг кўпайишига олиб келади ва ҳатто онкологик патология хавфини оширади. Организмда моддалар алмашинуви жараёнлари бузилади. Бу ортиқча вазн йиғиш ва қандли диабет касаллигига олиб келади”, – фикр билдирди Бузунов Lenta.Ru порталига.
Шифокор, шунингдек, уйқусизлик кўпинча йўлларда бахтсиз ҳодисаларга ҳам олиб келишини таъкидлади. Баъзи одамлар автомобил ҳайдаш жараёнида ухлаб қолади.