Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Уйқусизликнинг кутилмаган салбий оқибатлари

© Unsplash — фотостокУйқучи одам
Уйқучи одам
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.06.2023
Oбуна бўлиш
Бош оғриғи, иммунитет заифлиги ва ҳатто онкологик оқибатлар — буларнинг барчаси уйқу етишмаслигидан содир бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Шифокор-сомнолог Роман Бузунов уйқусизлик оқибатлари ҳақида айтиб берди.
Мутахассиснинг фикрига кўра, уйқусизлик биринчи кунданоқ организмга таъсир кўрсатади. Инсоннинг аҳволи ёмонлашади, бош оғриғи ва кучсизлик пайдо бўлиши мумкин.
Узоқ вақт давом этаётган уйқусизлик иммунитетни заифлаштиради, юқумли касалликларнинг кўпайишига олиб келади ва ҳатто онкологик патология хавфини оширади. Организмда моддалар алмашинуви жараёнлари бузилади. Бу ортиқча вазн йиғиш ва қандли диабет касаллигига олиб келади, – фикр билдирди Бузунов Lenta.Ru порталига.
Шифокор, шунингдек, уйқусизлик кўпинча йўлларда бахтсиз ҳодисаларга ҳам олиб келишини таъкидлади. Баъзи одамлар автомобил ҳайдаш жараёнида ухлаб қолади.
Янгиликлар лентаси
0