Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина муваффақиятсиз ҳужумларини давом эттирмоқда

Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари бир неча йўналишда ҳужумларни давом эттирди. Россия бирлашган армияси ҳужумларни муваффақиятли қайтариб душманинг 600га яқин аскарлари ва ўнлаб ҳарбий техникаси йўқ қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг 12 июнь куни содир бўлган асосий воқеалар сарҳисоби.
Жанубий Донецк ҳудудида Украина қуролли кучлари ўтган сута давомида ҳужум амалиётларини давом эттирди.
Времевский бўртиғида "Шарқ" кучлари гуруҳи ДХРнинг Велика Новоселка томонидан Запороде вилояит Левадное йўналишида душманнинг учта ҳужумини қайтарди. Душманнинг йўқотишлари 120 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, иккита танк ва учта зирҳли жанговар техникани ташкил этди.
ДХРнинг Пречистовка, Велика Новоселка ва Нескучно аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина президентининг 1-алоҳида бригадаси, 128-ҳудудий мудофаа бригадаси, 31-механиклаштирилган ва 1-танк бригадаларининг ишчи кучи ва техникаси тўпланган позицияларига зарба берилди.
Запороже йўналишида Украина Қуролли Кучларининг 65-механизациялашган бригадаси бўлинмалари Запороже вилояти, Новоданиловка аҳоли пункти яқинида армия авиацияси зарбалари ва артиллерия ўқлари билан зарба берилди.
Бу ҳудудларда кун давомида 250 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, бешта танк, еттита зирҳли жанговар машина, иккита автомобиль, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Энг фаол жанговар ҳаракатлар ДХРнинг Авдеевка ва Мариинка аҳоли пунктлари ҳудудларида олиб борилди. "Жануб" қўшинлар гуруҳи Первомайское ва Мариинка чеккасида УҚКнинг 59-мото-пиёда ва 79-ҳаво ҳужуми бригадалари бўлинмаларининг иккита ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Душман йўқотишлари 140 нафаргача ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар машина, тўртта техника, шунингдек, Д-30 гаубицасини ташкил қилди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятининг Новомлинск, Масютовка, Кисловка ва Луганск Халқ Республикасининг Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида душман бўлинмаларини мағлуб этди.
ЛХРнинг Розовка аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг диверсия-разведка гуруҳи йўқ қилинди. Ушбу йўналишда душман йўқотишлари 35 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчи, учта машина ва Д-20 гаубицасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское, Червоная Диброва аҳоли пунктлари, шунингдек, Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудларидаги душманнинг 55 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машина, иккита автомобиль, "Акация" ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, шунингдек, Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Шунингдек, Донецк Халқ Республикасининг Григоровка посёлкаси ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳи фаолияти тўхтатилди.
ДХРинг Торское қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 67-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида ўтган сутка давомида зарбалар натижасида 15 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, битта автомобиль ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси Украинаинг 102 та позицияларида жойлашган 96 та артиллерия бўлинмаси ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Днепропетровск вилоятининг Гай қишлоғи ҳудудида С-300 зенит-ракета мажмуасининг радар станцияси йўқ қилинди.
Харков вилояти Глубокое қишлоғи яқинида Украина Қуролли кучларининг 60-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
ДХРнинг Великая Новоселка аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли Кучларининг 68-егерлар бригадаси баталонининг қўмондонлик ва кузатув постига зарба берилди.
Украинанинг "Точка-У" тактик ракетаси ҳаво ҳужумидан мудофаа воситасида тутиб олинди.
Бундан ташқари, Луганск Халқ Республикасининг Варваровка, Рубежное, Донецк Халқ Республикасининг Диспут, Новоандреевка, Запороже вилоятининг Копани, Ремовка ва Херсон вилоятининг Подстепне аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг саккизта учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина жами 442 самолёт, 238 вертолёт, 4579 учувчисиз учиш аппарати, 426 зенит-ракета тизими, 9915 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1122 та ракета отиш мосламалари, 5093 дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 10905 та махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.