Бугун Тошкентнинг иккита туманида “свет” ўчирилди

Пойтахтнинг икки туманида таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Бугун, 12 июнь куни пойтахтнинг икки туманида таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди:
Яккасарой туманининг У.Носир, К.Яшин, Жамбил, Тадбиркор ҳамда Мираҳмедова кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод туманининг Шоҳсанам, Латофат ва Бунёдкор кўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача.