Мирзиёев Тоқаев ва Қозоғистон халқига таъзия йўллади

Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан президент Қосим-Жомарт Тоқаевга ва Қозоғистон халқига таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар берди.
Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Абай вилоятидаги ўрмон ёнғини ўтган ҳафта пайшанба куни чақмоқ уришидан кейин бошланган. Ёнғин оқибатида “Семей ўрмони” қўриқхонасининг 14 ишчиси ҳалок бўлди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин майдони 60 минг гектардан ошган. Ёнғинни ўчиришга 300 та техника, 1500 га яқин киши ва 11 вертолёт жалб этилган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 12 июнни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.