https://sputniknews.uz/20230611/qozogiston-prezidenti-umummilliy-motam-kuni-35887447.html
Қозоғистон президенти 12 июнни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди
Қозоғистон президенти 12 июнни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Тоқаев ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
2023-06-11T18:48+0500
2023-06-11T18:48+0500
2023-06-11T18:48+0500
дунёда
қозоғистон
қасим-жомарт тоқаев
ёнғин
мотам
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0b/35886105_0:0:1281:721_1920x0_80_0_0_51dd2881d5e3c7220a6997aedec815ef.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 12 июнни мамлакат шарқидаги кенг кўламли ёнғин қурбонлари хотирасига умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.Абай вилоятидаги ўрмон ёнғини пайшанба куни чақмоқ уришидан кейин бошланган. Ёнғин оқибатида “Семей ўрмони” қўриқхонасининг 14 ишчиси ҳалок бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин майдони 60 минг гектардан ошган. Ёнғинни ўчиришга 300 та техника, 1500 га яқин киши ва 11 вертолёт жалб этилган.Қозоғистон раҳбари якшанба куни иш сафари билан ҳудудга келди. Тоқаев ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.“Мен бу ерга ҳамдардлик билдириш учун келдим. Бу бутун халқимиз учун катта фожиа. Ушбу оғир дамда кучли бўлинг”, - деди Тоқаев.Шу билан бирга, у барча соҳаларда тегишли чоралар кўрилишини тушунтирди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/0b/35886105_26:0:1123:823_1920x0_80_0_0_ab99af054798d055af099782c95ba4cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон президенти умуммиллий мотам куни
қозоғистон президенти умуммиллий мотам куни
Қозоғистон президенти 12 июнни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди
Тоқаев ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 12 июнни мамлакат шарқидаги кенг кўламли ёнғин қурбонлари хотирасига умуммиллий мотам куни деб
эълон қилди. Абай вилоятидаги ўрмон ёнғини пайшанба куни чақмоқ уришидан кейин бошланган. Ёнғин оқибатида “Семей ўрмони” қўриқхонасининг 14 ишчиси ҳалок бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин майдони 60 минг гектардан ошган. Ёнғинни ўчиришга 300 та техника, 1500 га яқин киши ва 11 вертолёт жалб этилган.
Қозоғистон раҳбари якшанба куни иш сафари билан ҳудудга келди. Тоқаев ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
“Мен бу ерга ҳамдардлик билдириш учун келдим. Бу бутун халқимиз учун катта фожиа. Ушбу оғир дамда кучли бўлинг”, - деди Тоқаев.
“Албатта, афсуски, ҳалок бўлганларни қайтариб бўлмайди, лекин ҳаёт давом этмоқда. Лекин бир нарсани аниқ айтмоқчиман, бу фожиага айбдор бўлганлар қонун доирасида жавобгарликка тортилади. Шу душанбани умуммиллий мотам куни деб эълон қиламан. Биз сиз билан бирга қайғурамиз, ҳалок бўлганларнинг исмларини эслаймиз. Мен сиздан кучли ва хотиржам бўлишингизни сўрайман”, - деди Тоқаев.
Шу билан бирга, у барча соҳаларда тегишли чоралар кўрилишини тушунтирди.