Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин — Ўзбекистонда 11 июнь учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, 11 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Бугун республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, 11 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +21-23 даража илиқ, кундузи +36-38 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +18-23 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +18-23 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +19-24 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси +11-16, кундузи +23-28 даража илиқ бўлади.