Ҳарорат +38 даражагача исийди — Тошкентда 10 июнь учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, пойтахт кечаси +21-23 даража илиқ, кундузи +36-38 даража иссиқ бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Бугун Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси +21-23 даража илиқ, кундузи +36-38 даража иссиқ бўлади.
Кеча пойтахтда кўтарилган чанг ҳисобига, Тошкент дунё йирик шаҳарлари орасида ҳаво ифлосланиши сифат даражаси бўйича вақтинча иккинчи ўринга кўтарилган эди. Ҳозирда пойтахтда ҳаво сифат даражаси "яшил" даражага қайди.