ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 9 июндан бошлаб барча маҳалий йўналишлар авиачипталари тарифидан 15% чегирма эълон қилди.
Чегирмалар Ўзбекистонда “Ёшлар ойлиги” муносабати билан июнь охирига қадар тақдим этилади.
Чегирмалар 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар учун бўлиб, 30 июнга қадар Ўзбекистон бўйлаб бажариладиган парвозлар учун амал қилади.