Мишустин: Ўзбекистон билан савдо-сотиқни янада ошириш керак

Мишустиннинг сўзларига кўра, ўтган йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 612 миллиард рублни ташкил этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
“Биз қардош Ўзбекистон билан дўстлик, шерикчиликни жуда қадрлаймиз. Ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқишдан манфаатдормиз. Бизнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиз муваффақиятли ривожланаётганини қайд этяпмиз”, - деди Мишустин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 25 фоиздан зиёдга – 612 миллиард рублгача ошган.

“Бироқ бу кам. Ва, албатта, мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлашни кўпайтириш керак. Ишончим комилки, бунинг уддасидан чиқамиз. Январь-апрель ойларида савдо-сотиқ ҳажми яна 16 фоизга ошди, ҳозир у 229 миллиард рублдан ошган”, - деди Россия бош вазири.

Бундан ташқари, Мишустин Россия қатор лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини таъкидлади ва Ўзбекистонда Россия технологиялари бўйича қурилиши режалаштирилган атом электр станциясини эслади. У атомдан тинчлик йўлида фойдаланишдаги ҳамкорлик кооперация саноати тараққаётига янги туртки беришига ишонч билдирди.
Россия бош вазири Москва агросаноатда ҳам ҳамкорликни кучайтиришда салоҳият борлигини кўришини айтди. “Агроэкспресс” лойиҳаси ўзаро савдони ошириш учун янги имкониятлар тақдим этишини қайд этди.