https://sputniknews.uz/20230609/rossiya-ozbekiston-iqtisodiy-hamkorlik-35845320.html
Мишустин: Ўзбекистон билан савдо-сотиқни янада ошириш керак
Мишустин: Ўзбекистон билан савдо-сотиқни янада ошириш керак
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди. Ўтган йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 612 миллиард рублни ташкил этган.
2023-06-09T13:42+0500
2023-06-09T13:42+0500
2023-06-09T14:55+0500
иқтисод
ўзбекистон - россия
михаил мишустин
ўзбекистон
абдулла арипов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/02/30440587_0:0:3132:1762_1920x0_80_0_0_5b7cb861afb2ae8071332a8ef9097117.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 25 фоиздан зиёдга – 612 миллиард рублгача ошган.Бундан ташқари, Мишустин Россия қатор лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини таъкидлади ва Ўзбекистонда Россия технологиялари бўйича қурилиши режалаштирилган атом электр станциясини эслади. У атомдан тинчлик йўлида фойдаланишдаги ҳамкорлик кооперация саноати тараққаётига янги туртки беришига ишонч билдирди.Россия бош вазири Москва агросаноатда ҳам ҳамкорликни кучайтиришда салоҳият борлигини кўришини айтди. “Агроэкспресс” лойиҳаси ўзаро савдони ошириш учун янги имкониятлар тақдим этишини қайд этди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/02/30440587_207:0:2936:2047_1920x0_80_0_0_db2e28ebc641a72ec3ff53c4b737c12c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия ҳамкорлик ўзаро товар айирбошлаш маълумот
ўзбекистон россия ҳамкорлик ўзаро товар айирбошлаш маълумот
Мишустин: Ўзбекистон билан савдо-сотиқни янада ошириш керак
13:42 09.06.2023 (янгиланди: 14:55 09.06.2023) Мишустиннинг сўзларига кўра, ўтган йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 612 миллиард рублни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишди.
“Биз қардош Ўзбекистон билан дўстлик, шерикчиликни жуда қадрлаймиз. Ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқишдан манфаатдормиз. Бизнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигимиз муваффақиятли ривожланаётганини қайд этяпмиз”, - деди Мишустин. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 25 фоиздан зиёдга – 612 миллиард рублгача ошган.
“Бироқ бу кам. Ва, албатта, мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлашни кўпайтириш керак. Ишончим комилки, бунинг уддасидан чиқамиз. Январь-апрель ойларида савдо-сотиқ ҳажми яна 16 фоизга ошди, ҳозир у 229 миллиард рублдан ошган”, - деди Россия бош вазири.
Бундан ташқари, Мишустин Россия қатор лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини таъкидлади ва Ўзбекистонда Россия технологиялари бўйича қурилиши режалаштирилган атом электр станциясини эслади. У атомдан тинчлик йўлида фойдаланишдаги ҳамкорлик кооперация саноати тараққаётига янги туртки беришига ишонч билдирди.
Россия бош вазири Москва агросаноатда ҳам ҳамкорликни кучайтиришда салоҳият борлигини кўришини айтди. “Агроэкспресс” лойиҳаси ўзаро савдони ошириш учун янги имкониятлар тақдим этишини қайд этди.