Мирзиёев Миланга келди — у кимлар билан учрашади?

Шавкат Мирзиёев Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Расмий ташриф билан Италияда бўлиб турган Шавкат Мирзиёев Римдан Милан шаҳрига келди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
“Мальпенсе” аэропортида олий мартабали меҳмонни Ломбардия вилояти раҳбарияти кутиб олди.
"Давлат раҳбари ушбу ҳудуд губернатори билан учрашади ҳамда Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказади", дейилади хабарда.
Шунингдек, “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги бўйича энг йирик халқаро кўргазмага ташриф буюрилиши ҳам режалаштирилган.
1 / 4

“Мальпенсе” аэропорти.

2 / 4

“Мальпенсе” аэропорти.

3 / 4

Шавкат Мирзиёев.

4 / 4

Шавкат Мирзиёев.