ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўтган тунда Украина Қуролли кучлари навбатдаги ҳужумни амалга оширишга уринди, лекин катта йўқотишлар билан чекинишга мажбур бўлди.
Бу ҳақда Россия Федерацияси мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу баёнот берди:
Запорожье йўналишида бугун соат 1:30 да душман 1500 шахсий таркиб ва 150 зирҳли техникадан иборат 47-механизациялашган бригада қўшинлари билан мудофаамизни ёриб ўтишга уринди.
Душман ҳаракатлари разведка кучлари томонидан ўз вақтида аниқланиб, уларга артиллерия, авиация ва танкга қарши қуроллардан зарба берилди.
Икки соат давом этган жанг натижасида душман 30 та танк, 11 та пиёда жанговар техникаси, 350 тагача аскар йўқотди. Йўқ қилинган танклар орасида Германиянинг 3 та "Leopard"лари ҳам бор.
Дшманнинг ушбу ҳужум учун махсус тайёрланган захира кучлари ўз вазифаларини бажара олмади, ва улар чекинишга мажбур бўлишди.
Россия Федерацияси Қуролли кучларининг Запорожье йўналишдаги қўмондони, генерал-полковник Александр Романчук айтишига кўра, душманинг илк йўқотишлари мина майдонларида содир бўлган.
"Душман миналанган майдонларни кесиб ўтишга уринаётганда биринчи жиддий йўқотишларга учради. Душманнинг тўртта танки мина майдонларида портлатилган, битта миналардан тозалаш машинаси ҳам йўқ қилинди. Йўқотишларга учраган душман яна ҳужумни тўхтатди ва қолган кучлари билан орқага чекинди", - деди ҳарбий.
Эслатиб ўтамиз, кеча 7 июнь куни содир бўлган жанговар ҳаракатларда Украина Қруолли кучлари 945 нафар аскар, 33 та танк, 28 та БМП, 38 та зирҳли жанговар машина, 3 та Польшада ишлаб чиқилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва бошқа қурол-яроғларини йўқотган эди.