ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Украинада НАТОга аъзо бўлиш истиқболи йўқ, чунки бундай қадам бутун дунё миқёсидаги ҳалокатга олиб келади, деб ёзади АҚШ армияси истеъфодаги подполковниги Дэниел Дэвис "Newsweek" учун ёзган мақоласида.
"Украинанинг НАТОга кириши, ҳозир ёки можародан кейин бўлсин, йўл қўйиб бўлмайдиган ҳалокат хавфини билдиради. Қуруқ ваъдаларга қарамай, НАТО Украина учун жанг қилиш ва ўлиш учун қўшин жўнатишни истамаслигини аллақачон ифода қилиб бўлган", - дейилади мақолада.
Мақолада қайд этилишича, иттифоқ Киевни ёлғон истиқболлар билан мазах қилишда давом этиб, АҚШ ва бошқалар ёрдамга келиши учун баҳона бўлади деган умидда Украинани халқининг ҳаётига хавф соладиган сиёсий ва ҳарбий қарорлар қабул қилишга ундамоқда.
Дэвиснинг сўзларига кўра, ҳарбий бетарафлик Зеленский учун мақсадга мувофиқ ва истиқболли йўлдир, чунки Украинанинг 1991 йилги чегараларига қайтишини кутиш ҳақиқатга мутлақо зид.
Можарога барҳам беришнинг ягона эҳтимолий йўли – Киев йўқотган барча ҳудудлар қайтарилмаслигига келишилган музокаралар йўли билан можарони ҳал қилиш, деган хулосага келади муаллиф.