Тошкентнинг қатор туманларида сув таъминоти тўхтатилди

Электр таъминоти йўқлиги сабаб учта туманда сув таъминоти тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрининг учта туманида сув таъминоти тўхтатилди. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ хабар берди.
Тошкентдаги юқори кучланишли электр тармоғида кутилмаганда юзага келган носозлик сабаб бир неча насос станциялари электр таъминотидан узилган. Бунинг натижасида бир қатор аҳоли массивлари сувсиз қолган.
Сув таъминоти тўхтаган ҳудудлар:
Яшнобод тумани:
- Семурғ, Истиқлол, Дўстобод маҳаллалари
Яккасарой тумани:
- Бошлиқ, Қушбеги, Армутон, Дилбулоқ маҳаллалари
Миробод тумани
- Истиқлолобод, Олтинкўл, Тонг юлдузи, Янгизамон, Абдурауф Фитрат, Фурқат маҳаллалари.
Шунингдек, “Veolia Energy Tashkent” Чилонзор, Учтепа ва Юнусобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув ўчирилишидан огоҳлантирди.
Таъкидланишича, Қатортол кўчаси бўйлаб қувурларни қайта ётқизиш бўйича ишларнинг тугалланиши ва янги иссиқлик трассасининг уланиши муносабати билан иссиқ сув таъминотининг чекловисиз амалга оширишнинг имкони бўлмаган қувур чокларини пайвандлаш бўйича қўшимча ишларга эҳтиёж пайдо бўлган.
8 июнь куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:
- Чилонзор тумани: Бешчинор, Диёр, Оқтепа, Боғистон, Нафосат, Дилобод, Халқлар Дўстлиги, Нафосат, Қатортол, Катта Навбаҳор, Навбаҳор, Кўтарма, Зарқўрғон ва Фидокор маҳаллалари.
- Учтепа тумани: 13 ва 14-мавзелар.
Иссиқ сув таъминоти 8 июнь соат 21:00га қадар тикланади.
Юнусобод туманида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 июнь куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:
- 7, 8, 9, 10, 12, 14, 15 - мавзелар қисман, 16, 18 ва 19 - мавзелар.
Иссиқ сув таъминоти 8 июнь соат 19:00га қадар тикланади.