Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Танкка қарши квадроцикл: тезкор мобил бригада қандай ишлайди — видео

Танк қирувчилари: танкга қарши мобил бўлинмаларнинг жанговар фаолиятидан лавҳалар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Танкка қарши мобил гуруҳлар Украина қўшинлари ҳужумларини қайтаришга катта ҳисса қўшмоқда.
Улар йўллар йўқ жойда ҳам тезкор ҳаракатланувчи транспорт воситаларига эга бўлиб, душман зирҳли техникасига яқин жойларда ишлайди. Нишонга етарлича яқин масофага келиб унга қўл гранатомётидан зарба беради.
Ўрмондан чиққан Украина зирҳли транспортёри Россия тезкор зарба берувчи гуруҳини пайқашга улгурмади. Мобил гуруҳ ўз ишини бажариб, тезда кўздан ғойиб бўлди.
Энг қийин нишон - бу танклар. Уларнинг олд ҳимояси одатда кучли бўлади, шу сабабли гуруҳ танкларни ён томнига зарба беришга ҳаракат қилади. Ушбу гуруҳ аллақачон душманнинг 2та танки ва 2та БТРини йўқ қилган.
Жанубий Донецк йўналишида вазифаларни бажараётган йигитлар бўш вақтларида ўз транспорт воситаларини имкон қадар жанг шароитига мослаштирадилар.