ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Бугун, 7 июнь куни, “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва — Наманган йўналиши бўйича HY9620 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Бортида 171 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 14:42 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган.
Қўнишга сабаб туғруғи бошланган ҳомиладор йўловчи бўлган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилган.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Теҳрон — Пекин йўналишида IRM079 рейсини амалга ошираётган “Mahan Air” авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга фавқулодда қўнганди.