Пекинга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

© “Uzbekistan Airports”Летевший в Пекин самолет совершил экстренную посадку в Ташкенте
Летевший в Пекин самолет совершил экстренную посадку в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2023
Oбуна бўлиш
Самолёт 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Тошкент аэропортига келиб қўнган.
ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Теҳрон — Пекин йўналишида IRM079 рейсини амалга ошираётган “Mahan Air” авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Самолёт 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Тошкент аэропортига келиб қўнган.
Қўнишга юрак хуружига учраган йўловчи сабаб бўлган. Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Янгиликлар лентаси
0