ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. АҚШ Украинага ёрдам кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден Каховка гидроэлектр станциясининг (ГЭС) вайрон бўлиши билан боғлиқ вазиятга муносабат билдираётиб, маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Биз кетмаймиз. Биз Украинага ёрдам берамиз", - деди журналистларга.
Каховка ГЭСнинг юқори қисми 5 июнь куни тунда ўққа тутилиш оқибатида қисман вайрон бўлди. Украина қўшинлари ГЭСга “Ольха” залп билан ўт очувчи тизимдан зарба берганини тахмин қилинмоқда. Омбор суви пасайиб бормоқда. Яқин атрофдаги аҳоли пунктларини эвакуация қилиш бошланган.
Россия Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг “теракт” моддаси билан жиноий иш очган.
Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков Украина Каховка ГЭСга қўпорувчилик ҳаракатини уюштирганини маълум қилди. Содир бўлган ҳодиса учун жавобгарлик Киев режими зиммасида.
Россия муддофаа вазири Сергей Шойгунинг таъкидлашича, Киев режими Каховка ГЭСни Херсон йўналишидаги қўшинларини ўзи ҳужум қилаётган ҳудудларга жўнатиш учун портлатиб юборган. Унинг сўзларига кўра, Киев ГЭСни портлатиб, теракт содир этган ва бу катта ҳудудларни сув босишига ва узоқ муддатли экологик оқибатларга олиб келди.
Каховка ГЭС 2022 йил 30 сентябрда референдум натижасида Россия таркибига кирган Херсон вилояти Новая Каховка шаҳридан беш километр узоқликда жойлашган Днепр ГЭС каскадининг олтинчи (қуйи ва охирги) босқичидир.