Тошкентда Пушкин ҳайкали пойига гуллар қўйилди – видео

Улуғ рус шоири Александр Пушкин таваллудининг 224 йиллиги муносабати билан Тошкентда тадбир ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Тошкентда Пушкин майдонидаги атоқли рус шоири ҳайкали пойига гуллар қўйилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Тадбир Рус тили куни ва буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 224 йиллигини нишонлашга бағишланган.
Шеърий маросимда Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Россия маданият маркази, Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.