Немис танклари яна рус ерларида ёнмоқда

Уч кун давом этган қарши ҳужумда Украина 2000 дан ортиқ аскар, 28 та танк, 136 та бошқа ҳарбий техника йўқотди.
Sputnik
Украинанинг "қарши ҳужуми" режага мувофиқ ривожланмаяпти — Россия қўшинлари Украина Қуролли Кучларининг маршдан тортиб то жанговар тузилмаларгача бўлган жойлаштириш линияларида ишчи кучи ва зирҳли техникасини самарали йўқ қилмоқда.

Россия Қуролли Кучлари бир суткада (5 июнь) фақат битта Жанубий Донецк йўналишида 1500 дан ортиқ украиналик аскарни Бандерани ёнига жўнатди, 28 та танк, жумладан Германияда ишлаб чиқарилган саккизта "Леопард"ни, шунингдек, Францияда ишлаб чиқарилган учта АМХ-10 ғилдиракли зирҳли машиналарни ёқиб юборди. Яна Американинг "Bradley" БМПлари ва 109 бошқа жанговар зирҳли транспорт воситалари ҳам йўқ қилинди.

Украина Қуролли Кучларининг Ғарбда ишлаб чиқилган зирҳли транспорт воситаларининг катта қисми Россия Аэрокосмик кучларининг ҳужум ва армия авиацияси томонидан йўқ қилинди. "Леопард"лардан бири Россиянинг "Лансет" камикадзе-дрони ёрдамида йўқ қилинган.
Россия Федерацияси Қуролли кучларининг гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин 6 июнь куни эрталаб мудофаа вазири Сергей Шойгуга Россия бўлинмалари Времевский бўртиғи ҳудудида душманни ортга қайтаргани ва унинг позицияларидаги муҳим тепаликларни эгаллаб олгани ҳақида хабар берди.
Бу ерда, ДХР ва Запороже вилояти туташган жойида, 4-5 июнь кунлари Украина Қуролли Кучларининг асосий саъй-ҳаракатлари бўлиб ўтган. Улар бешта бригада (жами 20 минг аскарга яқин) кучлари билан ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнган "Леопардлар" УҚКнинг 33-механизациялашган бригадасига қарашли бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҚК 6 июнга ўтар кечаси Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари, арсеналлари, армия шахсий таркиби ва Киев, Житомир, Павлоград ва бошқа ҳудудлардаги чет элдан олиб келинган ҳарбий техникани сақлаш жойларига ракета зарбалари берган эди. Шунингдек, Россия қўшинлари Авдеевка ва Мариинка секторларида муваффақиятли ҳаракат қилмоқда. Улар Харков вилоятидаги Купянскга яқинлашган, Херсон вилоятида Украина десанти туширишга уринишини тўхтатишган. Украина Қуролли Кучларининг "қарши ҳужуми" муваффақиятсиз бошланиши фонида Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг (ГУР) террорчилик фаолияти кучаймоқда.
Россия ФХХ Иваново вилоятидаги Северний аэродромида Украина ҳарбий разведкаси радиоактив “ифлос бомбалар” ёрдамида уюштирмоқчи бўлган терактнинг олдини олганини маълум қилди.
Донбассдаги рус қўшинлари гуруҳининг кучлари ва воситаларини чалғитиш мақсадида Белгород йўналишида Польша-Украина қўпорувчилик гуруҳларини ёриб ўтишга муваффақиятсиз уринишлар давом этмоқда. 6 июнга ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари Херсон вилоятидаги Каховка ГЭС тўғонини АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизими зарбалари билан вайрон қилди - қуйи оқимдаги бир нечта аҳоли пунктларини сув босди. Киев режимининг омон қолиши учун (хорижий молиялаштиришни давом эттириш) глобал миқёсдаги фалокат керак. Бироқ, қирғоқ бўйидаги аҳоли пунктларини сув босиш даражаси жуда муҳим эмас ва аҳоли 72 соат ичида ўз уйларига қайтишлари мумкин. Росатомнинг таъкидлашича, Каховка сув омбори тўғонининг бузилиши Запорожье атом электр станцияси фаолиятига таъсир қилмайди — реакторларни совутиш учун резервуар ва муқобил манбалардан тўлдириладиган махсус ҳовузлар мавжуд.

АҚШ ва НАТО учун тузоқ

Икки кун ичида Украина Қуролли Кучлари 2000 дан ортиқ аскар ва зобитини, ўнлаб Ғарб зирҳли техникасини йўқотди ва бу ҳали бошланиши. Грециянинг "DefenceNet" нашри Украина ҳужумининг муваффақиятсизлигини таъкидлади: "Бригадалар металлолом уюмларига айланмоқда". Ва бу металлолом НАТОнинг Украина қўшинларини тайёрлаш оқибатларидир.

Кремлнинг баёнотларисиз ҳам Ғарб Каховка ГЭСни портлатиш бу — фақат Киевга фойда келтиришини билишади: "Украина "қарши ҳужуми" ўхшамай қолди. Россияга бундан ҳеч қандай фойда йўқ, ахир тўғоннинг бузилиши Қримни сувсиз қолдириши мумкин. Лекин сув сатҳи камайиши кейинчалик Украина қўшинлари ҳаракатини енгиллаштириши мумкин".

Украина манбаларига кўра, УҚК сув сатҳи пасайганидан сўнг Запорожье АЭСидан Каховка ГЭС оралиғида ҳужумга ўтиши мумкин. Уларнинг аҳборотига кўра бу ҳудудда Россия ҳимоя истеҳкомлари унчалик бақувват эмас. Ундан ташқари, Украинада ҳалигача Россияда ракеталар ва снарядлар тугаб қолиши, аскарлар жанговар руҳи тушиб кетиши ва қўмондонлик бошқаруви сусайишига умид қилишмоқда.
Лекин, оғриқли ҳақиқатга қайтиш муқаррар. АҚШ президентлигига тўртта асосий номзоддан учтаси Американинг Украина можаросига аралашувига қарши. "The Hill" қайд этишича: “АҚШ расмийлари Украинада ҳужумга ўтиб, муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган нарса борлигини айтишади, бироқ улар бундан катта умид қилмаётганини ҳам айтишмоқда”. Альянс Украина Қуролли Кучларининг 12 та янги бригадасини (жами 50 мингга яқин жангчи) тайёрлашда ёрдам берганига қарамай, Пентагон раҳбари Ллойд Остин НАТО тактикаси устунлигига унчалик ишонмайди ва “Украинадаги уруш натижалари ноаниқлиги” ҳақида гапирмоқда". АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Миллли Украина Қуролли кучларининг "қарши ҳужуми" муваффақиятига бир хил даражада ишончсиз қарайди.
Американинг "The Drive" нашри вазиятни лўнда тасвирлайди: "Украина Қуролли Кучларининг жуда тез ва муваффақиятли операцияси Қримни Россия билан боғловчи қуруқлик йўлидан узиб қўяди... Бу эса Россия президенти Владимир Путинга ташқи босимни кучайтиради. Муваффақиятсиз ёки тўхтаб қолган операция Киев умид қилаётган ўнлаб миллиард долларлик халқаро хавфсизлик ёрдамини хавф остига қўйиши мумкин”, - дейилади нашрда Албатта, иккинчи вариант ҳаётга яқинроқдир.
Аввалроқ "The Guardian" нашри Украина Қуролли кучларининг 3-ҳужум бригадаси Буюк Британияда тайёргарликдан ўтганига қарамай, “қарши ҳужум”га етарлича тайёрланмагани ҳақида хабар берган эди. Украина қўмондонлиги жангчиларни қайта тайёрлашни ташкил қилиши керак. Дарҳақиқат, доимий қўшинлар билан тўқнашув жанговар тажрибасига эга бўлмаган Британия армияси Украина Қуролли Кучларининг захирадаги аскарларига ниманиям ўргатиши мумкин? Савол риторикдир.
Ғарб, ҳар эҳтимолга қраши "Украина лойиҳаси"ни секингина даф қилиш учун ҳозирдан мафкуравий асос тайёрламоқда.
АҚШнинг йирик нашри "The New York Times" Украинани фашистлар Германияси билан таққослаб, кўплаб ўхшашликлар ва умумий белгилар "топди". Дания бош вазири Метте Фредериксен 5 июнь куни АҚШ президенти Жо Байден билан учрашгандан сўнг, НАТО Украина бўйича тинчлик музокараларини бошлаш учун “Россиядан сигнал кутаётганини" айтди. Албатта, Россияга Ғарб шартлари бўйича музокаралар керак эмас — махсус операциянинг бошидан белгиланган мақсад ва вазифалари ўзгаришсиз.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг