Мирзиёев ва Қатар амири Самарқандда дарахт экди — фото

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанддаги Конгресс маркази боғида биргаликда дарахт экдилар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон-Қатар саммити якунида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Самарқанддаги Конгресс маркази боғида биргаликда дарахт экдилар.
“Бу Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда янги босқич бошлангани ва етакчиларнинг халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлаш йўлидаги қатъий интилиши рамзидир”, - дейилади хабарда.
Шу билан Қатар амирининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Ташриф доирасидаги тадбирлар якунида Шавкат Мирзиёев ва Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний самимий хайрлашдилар. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Мирзиёев ва Қатар Амирининг музокаралари бўлиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон президенти ва Қатар Амири ҳузурида 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими ўтказилди.