ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қирғизистон махсус хизматлари давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган 30 дан ортиқ кишини қўлга олди, деб хабар берди сешанба куни РИА Новости агентлигига республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати.
“Ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олиш мақсадида оммавий тартибсизликлар ва итоатсизлик акцияларини уюштиришни режалаштирган шахслар қўлга олинди”, — деди матбуот хизмати вакили.
Ҳаммаси бўлиб, фитначилар гуруҳи юздан ортиқ одамни ташкил этган. Душанба куни уларнинг ўттиздан ортиғи ҳибсга олинган ва аллақачон ўз айбига иқрор бўлишган.
Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Қирғизистон махсус хизматлари давлат тўнтаришига уринишда гумонланган бир қанча шахсларни қўлга олгани ҳақида хабар берганди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда видеолар тарқалди. Кадрларга қараганда, қуролли хавфсизлик кучлари Бишкекнинг хусусий секторида операция ўтказган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни жуда хавотирли деб атади ва Кремл “янгиликларни диққат билан кузатиб боришини” таъкидлади.