https://sputniknews.uz/20230606/davlat-tontarishiga-tayyorgarlik-qirgizistonda-30-dan-ortiq-kishi-qolga-olindi-35725700.html
"Давлат тўнтаришига тайёргарлик": Қирғизистонда 30 дан ортиқ киши қўлга олинди — видео
"Давлат тўнтаришига тайёргарлик": Қирғизистонда 30 дан ортиқ киши қўлга олинди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда давлат тўнтариши тайёрлашда гумонланган 30 киши ҳибсга олинди
2023-06-06T10:07+0500
2023-06-06T10:07+0500
2023-06-06T11:41+0500
дунёда
қирғизистон
ҳарбий тўнтариш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0f/22748794_0:312:3077:2043_1920x0_80_0_0_4d8f2f562918b1ad20f99dd6076e3398.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қирғизистон махсус хизматлари давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган 30 дан ортиқ кишини қўлга олди, деб хабар берди сешанба куни РИА Новости агентлигига республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати.Ҳаммаси бўлиб, фитначилар гуруҳи юздан ортиқ одамни ташкил этган. Душанба куни уларнинг ўттиздан ортиғи ҳибсга олинган ва аллақачон ўз айбига иқрор бўлишган.Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Қирғизистон махсус хизматлари давлат тўнтаришига уринишда гумонланган бир қанча шахсларни қўлга олгани ҳақида хабар берганди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда видеолар тарқалди. Кадрларга қараганда, қуролли хавфсизлик кучлари Бишкекнинг хусусий секторида операция ўтказган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни жуда хавотирли деб атади ва Кремл “янгиликларни диққат билан кузатиб боришини” таъкидлади.
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0f/22748794_647:393:2841:2039_1920x0_80_0_0_8849e292220effba22cbc2f1ef318212.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистонда 30 дан ортиқ киши қўлга олинди
қирғизистонда 30 дан ортиқ киши қўлга олинди
"Давлат тўнтаришига тайёргарлик": Қирғизистонда 30 дан ортиқ киши қўлга олинди — видео
10:07 06.06.2023 (янгиланди: 11:41 06.06.2023) Қирғизистон махсус хизматлари давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинган 30 дан ортиқ кишини қўлга олди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қирғизистон махсус хизматлари давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган 30 дан ортиқ кишини қўлга олди, деб хабар берди сешанба куни РИА Новости агентлигига республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати.
“Ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олиш мақсадида оммавий тартибсизликлар ва итоатсизлик акцияларини уюштиришни режалаштирган шахслар қўлга олинди”, — деди матбуот хизмати вакили.
Ҳаммаси бўлиб, фитначилар гуруҳи юздан ортиқ одамни ташкил этган. Душанба куни уларнинг ўттиздан ортиғи ҳибсга олинган ва аллақачон ўз айбига иқрор бўлишган.
Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Қирғизистон махсус хизматлари давлат тўнтаришига уринишда гумонланган бир қанча шахсларни қўлга олгани ҳақида хабар берганди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда видеолар тарқалди. Кадрларга қараганда, қуролли хавфсизлик кучлари Бишкекнинг хусусий секторида операция ўтказган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу маълумотни жуда хавотирли деб атади ва Кремл “янгиликларни диққат билан кузатиб боришини” таъкидлади.