Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Запорожье вилоятида фаол ҳарбий ҳаракатлар қайта бошлангани маълум қилинди

Рогов: эрталаб Запорожье вилоятида фаол ҳарбий ҳаракатлар давом этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Запорожье вилоятида фаол жанговар ҳаракатлар давом этмоқда,. Бу ҳақда “Мы вместе с Россией" ("Биз Россия билан биргамиз") жамоат ҳаракати раҳбари Владимир Рогов ўзининг ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.

Бугун, эрта тонгдан (соат 04:00 дан бошлаб) кеча бошланган Времевский тоғи ҳудудида фаол жанговар ҳаракатлар қайта бошланди. Душман кечагидан ҳам каттароқ кучларни ҳужумга ташлади, уриниш кенгроқ миқёсда ва уюшқоқлик билан ёриб ўтишга қаратилди. Жанг кетмоқда, - дейилган хабарда.

Душман Новополь, Приютное, Новодаровка, Ривнополь қишлоқлари ҳудудида - бу Времевёвканинг жануби-ғарбий қисмида, Запорожье вилояти ва ДНР чегараси яқинида олдинга силжишга ҳаракат қилмоқда.
Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, 4 июн куни эрталаб Украина ҚК фронтнинг жанубий Донецк йўналишидаги бешта секторида кенг кўламли ҳужумни бошлади. Жами душман 6 та механизациялашган ва 2 та танк баталонини жалб қилди. Россия армияси Украина ҚКнинг кенг кўламли қарши ҳужумини барбод қилди.