https://sputniknews.uz/20230605/rf-armiyasi-ukraina-qkning-keng-kolamli-qarshi-hujumini-barbod-qildi-35676646.html
РФ армияси Украина ҚКнинг кенг кўламли қарши ҳужумини барбод қилди
РФ армияси Украина ҚКнинг кенг кўламли қарши ҳужумини барбод қилди
Sputnik Ўзбекистон
Украина Қуролли кучлари фронтнинг Южнодонец йўналишидаги бешта участкада кенг кўламли қарши ҳужумга ўтди.
2023-06-05T08:54+0500
2023-06-05T08:54+0500
2023-06-05T16:13+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
россия
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1d/35471251_0:247:3071:1974_1920x0_80_0_0_8321a8ab890ab09fb032f083e6ac3893.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. 4 июн куни эрталаб Украина Қуролли кучлари фронтнинг Южнодонецк йўналишидаги бешта участкада кенг кўламли қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков ахборот берди.Ҳужумга жами 6 та механизациялашган ва 2 та танк баталонини жалб қилинган. Киевга кўра, Украина ҚКнинг мақсади - фронтнинг энг заиф қисмида Россия мудофаасини ёриб ўтиш. "Душман ўз мақсадига эриша олмади, муваффақиятсизликка учради", деди Конашенков."Восток" гуруҳининг моҳир ва малакали ҳаракатлари натижасида Украина ҚК 250 дан ортиқ шахсий таркибни, 16 танкни, 3 та пиёда жанговар техникасини, 21 та зирҳли жанговар техникани йўқотди.Бирлашган қўшинлар гуруҳи қўмондони, Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов бу даврда ушбу йўналишдаги олдинги қўмондонлик пунктларидан бирида бўлган, дея қўшимча қилди Конашенков.Украина ҚКнинг яқинлашиб келаётган қарши ҳужуми ҳақида Киевда ҳам, Ғарбда ҳам бир неча бор баёнот берилган. Зарба йўналишларидан бири Қримга қуруқлик йўлагини кесиш учун Азов денгизи қирғоқларига етиб бориш мақсадида Запороже вилояти деб аталади.Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Москва бўлажак қарши ҳужум ҳақидаги ҳар қандай баёнотни диққат билан кузатиб боради ва махсус операцияни режалаштиришда уларни ҳисобга олади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1d/35471251_239:0:2970:2048_1920x0_80_0_0_eac7885fcd579311eabff7e7d9ce28c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рф армияси украина қкнинг кенг кўламли қарши ҳужумини барбод қилди
рф армияси украина қкнинг кенг кўламли қарши ҳужумини барбод қилди
РФ армияси Украина ҚКнинг кенг кўламли қарши ҳужумини барбод қилди
08:54 05.06.2023 (янгиланди: 16:13 05.06.2023) Мудофаа вазирлиги: Украина ҚК 4 июн куни эрталаб фронтнинг бешта участкада кенг кўламли қарши ҳужумга ўтди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. 4 июн куни эрталаб Украина Қуролли кучлари фронтнинг Южнодонецк йўналишидаги бешта участкада кенг кўламли қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков ахборот берди.
4 июн куни эрталаб душман Украина Қуролли Кучларининг стратегик захиралари ва бошқа ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар кўмагида 23 ва 31-механизациялашган бригадаларни жангга киритиб, жанубий Донецк йўналишида фронтнинг бешта участкада кенг кўламли қарши ҳужумни бошлади, - деди у.
Ҳужумга жами 6 та механизациялашган ва 2 та танк баталонини жалб қилинган. Киевга кўра, Украина ҚКнинг мақсади - фронтнинг энг заиф қисмида Россия мудофаасини ёриб ўтиш.
"Душман ўз мақсадига эриша олмади, муваффақиятсизликка учради", деди Конашенков.
"Восток" гуруҳининг моҳир ва малакали ҳаракатлари натижасида Украина ҚК 250 дан ортиқ шахсий таркибни, 16 танкни, 3 та пиёда жанговар техникасини, 21 та зирҳли жанговар техникани йўқотди.
Бирлашган қўшинлар гуруҳи қўмондони, Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов бу даврда ушбу йўналишдаги олдинги қўмондонлик пунктларидан бирида бўлган, дея қўшимча қилди Конашенков.
Украина ҚКнинг яқинлашиб келаётган қарши ҳужуми ҳақида Киевда ҳам, Ғарбда ҳам бир неча бор баёнот берилган. Зарба йўналишларидан бири Қримга қуруқлик йўлагини кесиш учун Азов денгизи қирғоқларига етиб бориш мақсадида Запороже вилояти деб аталади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Москва бўлажак қарши ҳужум ҳақидаги ҳар қандай баёнотни диққат билан кузатиб боради ва махсус операцияни режалаштиришда уларни ҳисобга олади.