Хитой Мудофаа вазири яқинлашиб келаётган фалокат ҳақида огоҳлантирди

Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу АҚШ билан муносабатларда ҳалокат юз бериши эҳтимоли борлигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Хитой ва АҚШ ўртасидаги можаро бутун дунё учун "чидаб бўлмас фалокатга" айланади, бу ҳақда Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу якшанба куни "Диалог Шангри-Ла" йиллик хавфсизлик саммитида айтиб ўтди. "Reuters" унинг сўзларидан иқтибос келтирган.
“Хитой ва АҚШ ўртасидаги жиддий можаро ёки қарама-қаршилик бутун дунё учун чидаб бўлмас фалокат бўлишини инкор этиб бўлмайди”, — деди вазир.
Лининг таъкидлашича, икки давлат кўп жиҳатдан фарқ қилишига қарамай, Хитой АҚШ билан қарама-қаршиликдан кўра диалогни афзал кўради. “Бироқ бу ҳар икки томоннинг икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорликни чуқурлаштириш учун умумий мулоқот ва манфаатларни излашига тўсқинлик қилмаслиги керак”, — деди у.
Вазирнинг қўшимча қилишича, дунё Хитой ва АҚШ биргаликда ривожланиши учун етарли даражада катта.
Тайван бўғозида Хитой ва Америка ҳарбий кемалари ўртасида содир бўлган ҳодиса тафсилотлари шанба куни маълум бўлган. АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг хабар қилишича, Хитой ҳарбий кемаси юқори тезликда USS Chung-Hoon эсминетига 150 метрдан камроқ масофада “хавфсиз” манёврларни амалга оширган.
Қайд этилишича, манёвр натижасида Америка эсминеци йўналишини ўзгартириб, тезлигини камайтиришга мажбур бўлган.
Ли Шанфу хорижлик ҳарбий кемалар ва самолётлар Хитой ҳудудига қўшни ҳудудларга тинч ўтиш учун эмас, балки провокациялар учун кириб боришини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Пекин хориж кемаларининг тинч йўл билан ўтишига қарши эмас, агар у юк ташишда гегемонлик учун баҳона бўлмаса.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда Тайвандаги вазият, Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий келишмовчиликлар ҳамда президент Жо Байденнинг микрочиплари экспортига қўйган чекловлари туфайли кескинлашган.
Хитой АҚШнинг мудофаа вазирлари учрашуви ҳақидаги таклифини рад этди — ОАВ