Хитой АҚШнинг мудофаа вазирлари учрашуви ҳақидаги таклифини рад этди — ОАВ

© AP Photo / Andy WongФлаги США и Китая
Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2023
Oбуна бўлиш
Хитой АҚШнинг Сингапурда мудофаа вазирлари учрашувини ўтказиш бўйича таклифини рад этди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Хитой АҚШнинг Сингапурдаги “Шангри-Ла диалоги” минтақавий хавфсизлик форуми доирасида мудофаа вазирлари учрашувини ўтказиш таклифини рад этди. Бу ҳақда РИА Новости "The Wall Street Journal" нашрига таяниб хабар берди.

“Кечаси ХХР Қўшма Штатларга Хитой томони мудофаа вазири Ллойд Остин томонидан шу ҳафта Сингапурда мудофаа вазири Ли Шанфу билан учрашиш учун май ойи бошида юборилган таклифни рад этгани ҳақида маълум қилди”, - дейилади хабарда.

Май ойи ўрталарида Остин 2-4 июн кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган форум доирасида хитойлик ҳамкасби Ли Шанфу билан учрашиш имкониятига умид қилаётганини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0