ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкентдан Грозний шаҳрига мунтазам парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Чеченистон пойтахтига мунтазам парвозлар 6 июндан бошланади.
Авиақатновлар ҳафтасига икки марта, душанба/сешанба ва пайшанба/жума кунлари (ортга қайтувчи ресйлар кейинги кунга ўтади) амалга оширилади.