ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Тошкентнинг Яккасарой туманида “Yutong” русумли электробус ва икки машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Пойтахт ЙҲХБ маълумотларига кўра, 5 июнь куни соат 10:00 ларда Шота Руставели ва Глинка кўчалари кесишган чорраҳада “Lacetti”, “Malibu 2” ва электробус тўқнашиб кетган.
ЙТҲ натижасида “Malibu” ҳайдовчиси М.М. (1980 йилда туғилган) тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
“Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматининг хабар қилишича, “Lacetti” ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмасдан ҳаракатган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.