ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Самарқанд аэропортида Қатар амирини Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун икки мамлакат етакчилари кўҳна Самарқанднинг тарихий обидаларига биргаликда ташриф буюрадилар.